пятница, 5 сентября 2014 г.

Хиноли қор

Бу сериал эсингиздами? Бир вақтлар газетада саундтрэкининг таржима қилиб бергандим. Архивимдан топиб олдим).


Хиноли қор, хиноли қор,
Сенда буюк бир оҳим бор.
Келинлари, куёвлари
Қовушмасми, буюк тоғлар?

Нарига боқ, бир қишлоқ бор,
Қуёшдан нурланмас баҳор.
Айирмишлар сени мендан,
Унутдингми севгингни, ёр?


Юрагимда изтироб бор,
Дуом сенга ҳамиша, ёр.
Сенсиз кечган кунларимга
Ҳасрат экдим, озор-озор.

Хиноли қор, хиноли қор,
Сенда буюк бир оҳим бор.
Келинлари, куёвлари
Қовушмасми, буюк тоғлар?

Гулчечагим, гўзал юзлим,
Тани ғунча, қора кўзлим.
Хином қорда битажакман,
Майли, мени олсин ўлим.

Юрагимда изтироб бор,
Дуом сенга ҳамиша, ёр.
Сенсиз кечган кунларимга
Ҳасрат экдим, озор-озор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий