понедельник, 7 сентября 2015 г.

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга,
Ўртамизда йўқ эрур ришта.
Муҳаббатни дил тўримизга
Ўтказмаймиз ҳаттоки тушда.

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга,
Учрашувлар — қисмат хатоси.
Бизнинг чалкаш тақдиримизга
Чизилмаган ишқнинг дунёси.

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга,
Йўлларимиз бўлмайди туташ.
Ачингандек ғуруримизга,
Хаёлда ҳам келмаймиз тўқнаш.

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга,
Биз шунчаки... шунчаки таниш.
Бу учрашув тақдиримизга
Битилмишдир шунчаки янглиш...
(с) Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий