пятница, 8 января 2016 г.

Яна ким ҳам бўлардим? (ривоят)

Икки ака-ука бор эди. Акаси яхши ишлари билан машҳур бўлган омадли инсон эди. Укаси эса жиноятчи эди. Суд олдидан журналистлар уканинг йўлини тўсиб, савол беришди:
— Қандай қилиб жиноят йўлига кириб қолдинг?

— Менинг болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва мени калтакларди. Бошқа яна ким ҳам бўлардим?
Бу пайтда бошқа журналистлар аканинг йўлини тўсиб, савол беришди:
— Сиз ютуқларингиз билан машҳурсиз, қандай қилиб буларнинг барига эришдингиз?
— Менинг болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва мени калтакларди. Бошқа яна ким ҳам бўлардим?

Комментариев нет:

Отправить комментарий