четверг, 16 июня 2016 г.

Йиллар мени айирди сиздан


Йиллар мени айирди сиздан,
Йиллар дилга солди қировларю.
Безор бўлган эканми биздан,
Ўртамизга тушди бировлар.

Меҳр битди, туғилди гумон,
Муҳаббатдан сўзламай қўйдик.
Ҳис-туйғулар қолмади омон,
Биз висолни изламай қўйдик.

Йиллар ўтди, музлади юрак,
Қайғуларни қувлади тўфон.
Ёр бўлмади бизга келажак,
Фақатгина ёр бўлди армон.

(с) Комила НОСИРОВА
2003 й.

Комментариев нет:

Отправить комментарий