среда, 21 сентября 2016 г.

Ифлос ин (ривоят)

Бир каптар доим инини ўзгартираверарди. Бу инлардан келадиган ёқимсиз, ўткир ҳидга чидаш унга жуда қийин эди.
У бу ҳақда доно, қари, тажрибали каптарга шикоят қиларди. У эса ҳасратларни жимгина тинглаб, бош ирғарди. Лекин бир куни каптар шундай деди:

— Яхшилаб қара — инларни тинимсиз алмаштираётганингдан вазият ўзгармаяпти. Сенга халал бераётган ҳид инлардан эмас, сенинг ўзингдан келяпти.   

Комментариев нет:

Отправить комментарий