вторник, 28 апреля 2020 г.

Китоблар ҳақида фактлар (давоми)


* Ўрта асрларда Европада жамоат кутубхоналарида китоблар токчаларга занжир билан маҳкамланган. Бу занжирлар узун бўлиб, китобларни бемалол токчалардан олиб ўқиш мумкин эди, аммо кутубхонадан ташқарига олиб чиқиб бўлмасди. Бу амалиёт 18 асргача қўлланилган.  

* Китоб дўкони харидори олд муқовани томоша қилишга саккиз, орқа муқовани томоша қилишга эса 15 сония вақт сарфлайди.
* Мунтазам равишда китоб ўқийдиган катта одамлар кўнгилли ёки хайрия ишлари билан шуғулланишга икки ярим баробар кўпроқ мойил бўладилар, спорт мусобақаларида қатнашишга эса бир ярим баробар кўпроқ мойилдирлар.
* Китобхонларнинг аксари китобнинг 18-саҳифасига келганда қизиқишини йўқотади.
* Жамоавий овоз чиқариб мутолаа қилиш бўйича энг узун марафон 224 соат давом этиб, Мильтон Нэн, Сильвина Карбоне, Карлос , Эдит Диаз, Йоланд Баптист ва Натали Дантаз 2007 йил 13-22 сентябрда Уругвайдаги “Мас” савдо марказида ўтказилган.
* “Penguin” нашриётининг юмшоқ муқовали китоблари китоблар арзон бўлиши учун яратилган, илк бор эса бундай юмшоқ муқовали китоблар черковда тарқатилган.
* Китоб ўғирлайдиган одамларни библиоклептоман деб аташади. Энг таниқли библиоклептоманлардан бири – Стивен Блумберг, 268та кутубхонадан 23000та ноёб китобни ўғирлаган. Блумберг тахминан 20 миллион долларга баҳоланадиган коллекциясини тузиш учун кутубхоналарга баъзан вентиляция тизимлари, ҳатто лифт шахталари орқали кирган.
* Энг қадимги босма асар Дхарани ўроғлиқ қоғози ёки сутра саналади. Матн тахта клишеларда босилган. Ўроғлиқ қоғоз 1996 йил 14 октябрда Жанубий Кореядаги Пульгукс ибодатхонаси пойдеворида топилган. Сутра эрамизнинг камида 704 йилида босилгани аниқланди.
* Энг қиммат хат – Авраам Линкольннинг 1863 йил 8 январда ёзган хатини 1991 йил 5 декабрда Нью-Йоркда “Кристис” кимошди савдоси томонидан ўтказилган савдода Беверли-Хиллсдаги (АҚШ) “Тарихий портретлар” музейи 748 минг долларга сотиб олган.
* Энг узун роман Луи Анри Жан Фаригулнинг (ёки Жель Ромен, Франция) “Кўнгилли одамлар” романи 1932-1946 йилларда 27 жилд бўлиб нашр қилинган. Инглизчага таржимада роман 14та жилд бўлиб, 1933-1946 йилларда чиққан. Ҳажми 4959 саҳифали бу асар “Питер Дейвис” нашриётида чиқарилган. Романда тахминан 2070000та сўз (100 саҳифали кўрсаткични ҳисобламаганда). Сохачи Ямаоканинг “Токугава Иаясу” романи эса 1951 йилдан япон рўзномаларида босилган. Уни ҳозир босмадан чиқарилса, 40 жилдли асар пайдо бўлади.
КОМИЛА тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий