четверг, 10 марта 2016 г.

"Поллианна" романидан


* Албатта, дарс қиладиган ҳамма вақтимда нафас олишдан ёки ҳаракат қилишдан тўхтамайман. Лекин бу яшайман дегани эмас. Ахир ухлаётганимда ҳам, нафас оламан, аммо яшамайман-ку. Полли хола, “яшаш” деганда, истаган ишимни қила олишимни назарда тутяпман. Кўчада ўйнаш, ичимда ўқиш, қояларга тирмашиб чиқиш, Нэнси билан ёки боғда кекса жаноб Том билан гап сотиш, ёки уйлар ҳақида, кеча мен ўтган ўша ажойиб кўчалар ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш.
“Яшаш” деганда, шуни айтяпман, Полли хола. Шунчаки нафас олиш эса ҳечам ундай эмас.

* Ҳаракат қилинса, деярли ҳамма нарсадан бирон қувончли ёки яхши жиҳатни топса бўлади.

* Нимагадир итлар ва мушуклар одамларни одамларнинг ўзларидан яхшироқ фарқлашади.

* Баъзан шифокорга ҳам беморларга зарур бўлгани сингари тетиклаштирувчи дори керак бўлади.

* Одамлар сизга маҳлиё бўлиб қарай бошласа, хурсанд бўлмайсизми? Мен чиройли одамларга қарашни жуда яхши кўраман. Сиз-чи? Атрофдаги одамлар чиройли бўлса, сизга ҳам қараш ёқимли бўлса керак. Ахир хунукларга одамнинг раҳми келади!

* Бошпана фақат аёл ёки бола бор бўлгандагина Уйга айланади.

* Баъзида дарёнинг чуқурлиги ёки уйнинг катта-кичиклиги тўғрисидаги аҳмоқона баҳс даҳшатли зиддиятларга олиб боради. Айниқса, севишганлар ўртасида.

(с) Элинор Портер, “Полианна” романи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий