пятница, 26 февраля 2016 г.

Бахт ҳисси умрни узайтирмайди


Оксфорд олимлари одамнинг ҳиссий ҳолати умрининг давомийлигига таъсир қилмаслигини аниқлашди. Олимлар 10 йил давомида миллионлаб аёлларнинг руҳий ҳолати ва соғлиғини ўрганишди. Шунда ижобий ҳиссиётлар узоқ умр кўришга ёрдам бермаслиги маълум бўлди.
Мутахассислар фикрича, жамият касаллик сабаби ва оқибатини чалкашиб юборган. Яъни тушкунликка тушишга мойил одамлар яхши кайфиятда юрадиганлардан аввалроқ ўлмайди. Гап шундаки, тушкунлик — бу касаллик оқибати. Одам касал бўлганда, яхши кайфиятда юриши қийин. Ўлим сабаби айнан касалликлар бўлади, тириклигида эса одамга ўтаётган кунларидан завқланишига халал беради. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий