четверг, 25 февраля 2016 г.

Саратоннинг асосий сабаби ирсият эмас

Олимлар саратонга чалиниш одамнинг ўзи ва ташқи омилларга боғлиқ эканлигини аниқлашди. 90% ҳолатларда бунга ирсиятнинг дахли йўқ.
Аввал мутахассислар бу оғир касалликда ҳужайралар мутациясини айблашаётган эди. Бироқ батафсил тадқиқотлар ирсият билан боғлиқ назарияни инкор этишга сабаб бўлди.
Саратоннинг асосий сабаблари экологиянинг ёмонлиги, алкоголь ва тамакига ружу қўйиш, шунингдек, офтобда тобланиш эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун саратоннинг олдини олиш мақсадида ҳам соғлом турмуш тарзининг аҳамияти катта. 

1 комментарий: