понедельник, 1 февраля 2016 г.

Қорни яхши кўрасизми? (сўровнома)

Қиш, беғуборлик рамзи бўлган қорни ҳамма яхши кўради. Аммо қишга хос бошқа ҳолатлар-чи? Улар ҳам ёқадими? Бу ҳақда ҳамманинг фикри ҳар хил.

Ҳилола Шодиева, ҳисобчи: — Қорни жуда яхши кўраман. Қор — қишнинг зийнати-да, лекин сирпанчиқни ёқтирмайман.

Музаффар Тожиев, дастурчи: — Қор ёғаётганини томоша қилиш мароқли. Аммо ҳўл қор ёққанда, ҳамма ёқ лой бўлиб кетади. Шуни ёқтирмайман.

Маҳфуза Алиева, сотувчи: — Қорни яхши кўраман. Қор ёққанда, болаларим билан бирга ҳатто қор ўйнайман. Аммо совуққа унчалик тоқатим йўқ.

Дамин Ярашев, тадбиркор: — Қорни ёмон кўрадиган одам бор эканми? Лекин эригандан кейин ҳамма ёқ лой бўлишини ёқтирмайман.

Шаҳноза Абдураҳмонова, ҳамшира: — Қорнинг ўзини эмас, ёғаётганини томоша қилишни ёқтираман. Айниқса, лайлак қорнинг ёғишини!

Жамшид Абдуллаев, ўқитувчи: — Албатта яхши кўраман. Шундай гўзал табиат ҳодисасини яхши кўрмай бўладими?!  

Умида Бобоева, таржимон: — Қорни жудаям яхши кўраман. Аммо йўлларнинг яхлаб қолишини, натижада секин ҳаракат қилишга тўғри келишини ёқтирмайман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий