среда, 20 апреля 2016 г.

Ўкинманг!

Хайрихоҳ бир инсон доктор Оиз Қарнийнинг “Ўкинма” китобини совға қилганда, очиғи, муаллифининг исми таниш бўлмагани, қолаверса, китоб номидан руҳшуносларнинг одатдаги маслаҳату тавсияларига ўхшаш бир нарса бўлса керак деб ўйлаганим учун варақлаб, ўқиб кўришга шошилмадим.
Аммо китобларга бефарқ бўлмаган Комилжон Аслонов шу китоб ҳақида илиқ фикрлар айтиб, ўқишни қатъий тавсия қилганидан сўнг варақлаб кўриш истаги туғилди. Биринчи саҳифани ўқигандаёқ бу айни пайтда менга жуда зарур китоб эканлигини ҳис қилдим. Китобни мутолаа қиларканман, безовталигим ариётганини сездим...
“Ўкинма” китобида шундай ҳикматли тавсиялар бор:
* Илм ва маърифат талабида бўлиб, китоб ўқишга одатланинг. Чунки мутолаа ғамни кетказади.
* Одамларга ҳар қандай яхшиликни раво кўринг, шунда қалбингиз шод юради.
* Қалбингизни ҳасад, гина, адабсизлик, ғирромлик ва барча хасталиклардан покланг.
* Самарали ишлар билан банд бўлинг, шунда ғам-хафаликни унутасиз.
* Эҳтимолларнинг энг ёмонини чамалаб кўринг, кейин у содир бўлганида ҳам, воқеликка қараб ўзингизни тутинг.
* Зеҳнингиздаги қўрқинчли хаёллар ва ёмон фикрларга ён берманг.
* Яқин ва узоқ кишиларингизнинг яхшиликларини кўринг, айбларидан кўз юминг — муомала қилинг.
Бу китобни совға қилган инсонга ҳам, ўқишни тавсия қилганга ҳам, муаллифи ва таржимонларга ҳам раҳмат!

1 комментарий: