понедельник, 25 апреля 2016 г.

Шамол, сув ва ҳақиқат (ривоят)

Бир пайтлар шамол, сув ва ҳақиқат — учови дўст эди. Бир куни ҳақиқат ва сув шамолдан сўради:
— Дўстим, мана, сен жуда чаққонсан, бутун дунёни шиддат билан кезиб юрасан. Айт-чи, керак бўлганингда сени қаердан топиш мумкин?
— Мени тоғлар орасидан топасизлар, — деб жавоб берди шамол. — Агар у ердан тополмасанглар, “тебранувчи терак” деб аталадиган катта терак ёнига боринглар, мени ўша ердан топасизлар.
Шундан сўнг шамол ва ҳақиқат зарур пайтда сувни қаердан топиш мумкинлигини сўради.
— Мени фавворалардан ёки қамишлар орасидан топасизлар.
Ниҳоят сув ва шамол ҳақиқатдан сўрашди:
— Зарур пайтда сени қаердан топсак бўлади?
— Дўстлар, токи мен сизлар бирга эканман, маҳкам ушланглар. Агар қўлдан чиқиб кетсам, мени ҳеч қаердан тополмайсизлар, чунки табиатан мени тарк этадиганларга тоқат қилолмайман, мени эътиборга олмайдиган ва ҳурмат қилмайдиганлар менга эга бўлишга ҳақли эмас деб ўйлайман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий