среда, 13 июля 2016 г.

Шунчаки ўйлар...

Қалбингизга озор берадиган одамлар ҳамиша топилади. Сиз ёмонлик қилмасангиз ҳам, қаттиқ гапирмасангиз ҳам, истаб-истамаган ҳолда аччиқ-тизиқ гаплари, совуқ муомалалари билан кўнглингизга тегишади. Шундай пайтларда ўкинасиз, хафа бўласиз, асабингиз бузилади. Бироқ улар сизнинг хафа бўлишингизга, ҳеч қачон қайтиб тикланмайдиган асабларингизни бузишингизга арзийдими?
Бир инсон менга: “Бу дунёда фақат ота-она учун куйиниш керак, бошқа ҳеч нима ва ҳеч ким йиғлашимизга арзимайди”, — деганди. Ўйлаб қарасам, у ҳақ эди. Бизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қиладиган, ҳеч нима бермаган тақдиримизда ҳам, бизни яхши кўраверадиган, ғамхўрлик қилаверадиган одамлар фақат ота-оналаримиз. Уларнинг борлиги — бахтимиз, омадимиз. Дунёдан ўтган бўлишса, ҳақларига дуойи фотиҳа қилиш, номларидан савоб амаллар бажариш — фарзандлик бурчимиз...

Комментариев нет:

Отправить комментарий