вторник, 26 июля 2016 г.

Ҳар кимнинг гуноҳи ўзига...

Бировнинг бирон айбини, нотўғри ишини айтсангиз, “ҳар кимнинг гуноҳи ўзига”, “ўзи билади, у дунёда ўзи жавоб беради” деб, оғзингизга уришади. Чиндан ҳам шундай, ҳар ким қилган гуноҳи, айб иши учун ўзи жавоб беради (ҳар қалай, боқий дунёда ҳар ким гуноҳига яраша жазо, эзгу амалларига яраша мукофот олиши аниқ). Атрофдагиларнинг нотўғри иш қилаётганини кўриб, билиб туриб, индамаслик, “Менга нима, гуноҳи учун ўзи жавоб беради” деб парво қилмаслик тўғримикин?
Гуноҳдан қайтаришга, тўғри йўл кўрсатишга уриниш керак эмасми? Энг ёмони шуки, бировга айбини кўрсатсангиз, “Сенга нима? Ўзингни бил. Сенга тегаётганим йўқ-ку!” деб аччиқланади. Шундай ҳолатларни кўрган-билганлар, жуда кўпчилик “Индама. Қўявер. Билганини қилсин” деб маслаҳат беради. Биз ҳам бу маслаҳатларга амал қилиб, индамай қўя қоламиз. Гуноҳга ботаётганини кўрсак ҳам, билсак ҳам, индамаймиз. Ҳеч ким индамайди. Ичувчини ичишдан, ғийбатчини ғийбатдан, ҳасадгўйни ҳасаддан, дилозорни заҳарли гапларни гапиришдан, оғзи шалоқ одамни сўкишдан ким қайтаради? Ҳеч ким индамайди, ҳамма ўзини билади, ўзини ўйлайди...

Комментариев нет:

Отправить комментарий