среда, 15 февраля 2017 г.

Билмасдан гумонсираш оқибати

Гоҳо билмасдан гумонсираш оқибатида одам кўнглини нақадар чўктириб юбориш мумкин. Бир ишхонада шундай воқеа рўй берган. Хизматчи эрталаб келиб стол ғаладонини очиб кўради-да, кечаги маошини қўйган жойидан топа олмайди, ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлайди. У келганда хонани йиғиштириб чиқиб кетган фаррош аёлни эслайди ва балки шу олгандир, деб гумонсирайди.

понедельник, 13 февраля 2017 г.

Ҳаётингиз мазмуни — ташвиш...

Бу дунё ташвишлардан иборатдай туюлади. Беташвиш яшашнинг имкони, иложи йўқ каби. Баъзан барчасидан ҳориб кетасиз-у, “Уф-ф! Қанийди, бир кун бўлса ҳам ташвишсиз яшасам!..” деган хаёлга борасиз. Руҳан ва жисмонан ором олишни истайсиз маълум муддат. Аммо... Ўйлаб кўринг-а, беташвиш ҳаёт сизга керакми?
“Ишқсиз эшак – дардсиз кесак” деган иборани жуда кўп эшитгансиз. Бу иборани ким “кашф этгани” менга қоронғи.

вторник, 24 января 2017 г.

Ҳақиқий ҳаёт (ривоят)

Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини кўрсатарди.

среда, 18 января 2017 г.

Одамларни билиш қийинми?

Журналистлар руҳшунослар сингари одамларнинг феъли, табиатини яхши тушуниши, яхши-ёмоннинг фарқига бориши, ҳаётни кўрган (яхши маънода), билими етарли бўлиши керак. Одамларни билиш учун эса уларни кўп кузатиш, улар орасида бўлиш, ўрганиш керак. Ўзимча унча-мунча бўлса ҳам яхши-ёмоннинг фарқига бориб, одамларни у ёки бу даражада билиб олдим, деб ўйлардим. Аммо адашган эканман.

понедельник, 9 января 2017 г.

Иймонсизда шарму ҳаё бўлмайди

Иймонсизлик шарм-ҳаёни, ахлоқ-одобни, меҳр-оқибатни унутишга олиб келади. Инсон юрагида разолат уруғи илдиз отгач, бундай одам бу дунёни ҳам, у дунёни ҳам унутади, унинг ўзи иймон нури билан эмас, ҳасад алангаси билан ёнади. Разолат баданини чирмаб олган одамнинг умри қумга тўкилган сувдай кечади.

четверг, 29 декабря 2016 г.

Мартишка (Юха Маннеркорпи ҳикояси)

Бола бугун келмаса керак. Ўтган куни қасам ичдим: агар у бу ерда, кўча муюлишида яна кўриниб, оқ қўлқопли қўлларини силкий бошласа, ўрнимдан туриб, “Мартишка” дейман. Кўриб бўлдим — етади. Нима жин уриб бу ерга келади — бизнинг мартишкаларга хос меҳнатимизни мазах қилишга!