вторник, 15 сентября 2015 г.
воскресенье, 13 сентября 2015 г.
Ўзга миллат исмларини қўйиш урф бўлдими?
Яқинда uff.uz сайти андижонлик футбол мухлиси
ўғлига бразилиялик футболчи Неймарнинг исмини қўйгани ҳақида хабар бериб,
чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси суратини ҳам илова қилди. uff.uz нинг қайд этишича, юртимизда
Марадона исмли инсон ҳам бор. У ҳозирда “Машъал” сафида ўйнайди. Бундан
ташқари, сайтда ёзилишича, Чингалчук, Пеле, Брюс Ли деб исм қўйган
юртдошларимиз ҳам бор.
среда, 9 сентября 2015 г.
Қизил олма (Чингиз АЙТМАТОВ)
Тун бўлди,
Исабеков бўлса ҳалиям ўй суриб ўтирибди. Хатни нимадан бошласин? Бу хатда
нимани ёзади ўзи? Жуда қийин, жудаям қийин. Кўп гапларни ёзиши керак, роса йиғилиб
қолган! Кечиккан изҳорларни у тушунармикан?
Кўп
йиллик оғир оилавий ҳаёт ортда қолди. Шунча хафагарчиликлар, кўпинча ноҳақ, сўнгсиз таъналар,
шунча жанжал ва ярашувлардан сўнг, ва ниҳоят, ажрашгандан кейин
у одамгарчилик қилиб уни тушунармикан, кечира олармикан?
понедельник, 7 сентября 2015 г.
среда, 5 августа 2015 г.
Шоҳруҳ Раҳмонов: “Оддийлик одамни зериктиради”
“Келинлар
қўзғолони”да Соттининг “Памятим қурсин” деб хотирасидан койиниб қўйишлари
томошабинларнинг ёдида бўлса керак. Дарҳақиқат, одамзод кўпинча ихтиёрийми ёки
беихтиёр хотирасининг чатоқлигидан нолийди. Бирон нарса эсидан чиқиб қолса,
“эсим жойида эмас ҳозир”, “хаёлим паришон бўлиб қолган” деб қутулади.
вторник, 28 июля 2015 г.
Гуноҳ
Жувон (шундай дейишга
тил бормайди, ахир у бор-йўғи ўн тўққизда) тунни минг бир азоб билан
мижжа қоқмай ўтказди. Пишиллаб ухлаётган чақалоғига тикилиб ўтираверди, ўтираверди...
Қовоқлари тобора оғирлашиб бораётганини сезса-да, оппоқ чойшабга ўралган жигаргўшасига
термулиб тонгни қаршилади. Бу тун жуда оғир кечди. Лаҳзаларнинг ўтиши... Ҳар лаҳза
жонини суғуриб олишга шай эди гўё. Жувон гўдагининг юз-кўзларига меҳр билан
термулиб ўтираркан, тинмай ўзини ва яна кимнидир қарғарди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)


