четверг, 1 октября 2015 г.

Ҳамиша қалбимиздасиз, устозлар!


Бугун устоз ва мураббийларнинг байрами. Ҳаёт йўлимизни белгилаб олишимизда, эришган ва эришаётган ютуқларимизда ота-онамизнинг ҳиссаси қандай бўлса, устозларимизнинг ҳиссаси бундан асло кам эмас. Уларнинг ўгитлари, насиҳат ва пандлари, таълим-тарбияси бизнинг бугунгидек Одам бўлиб шаклланишимизда беқиёс аҳамиятга эга.
Шу боис ҳам устозлар ота-она қаторида, ҳатто мақолларимизда таъбир қилинганидек, улардан-да ортиқ эҳтиромга лойиқ кўрилади, ардоқланади. Ва ҳеч шак-шубҳасиз, улар бундай ардоққа муносиб.
Устозларимни кўп эслайман. Уларни соғинаман. Кўргим, суҳбатлашгим келади. Баъзан ўзимизнинг майда-чуйда ташвишларимиздан ортиб, йўқлашга, ҳол-аҳвол сўрашга ярамаймиз. Уларнинг баъзилари ҳозир нафақада, баъзилари бошқа ўқув муассасаларида дарс беришади. Аммо нима бўлганда ҳам, улар ҳамиша қалбимиз ардоғида. Устозларимизни эслаганимда, болаликка қайтгандек, уларнинг ҳикматли гапларини эшитаётгандек бўламан. Яна улар ҳам мени эслашармикин, матбуот нашрлари саҳифаларида ёзганларимни ўқиганларида, “Бу менинг ўқувчим!” деб фахрланишармикин, деб ўйлайман. Шундай бўлишини, берган таълим-тарбиялари беиз кетмагани, панд-насиҳатлари ёдимда эканлигини, уларга муносиб шогирд бўлишга ҳаракат қилишимни билишларини истайман.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий