вторник, 29 октября 2019 г.

Тамакининг “фойда”си


Савдогарлар бозорга биринчи марта тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата:
- Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди.
Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб:
- Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, дебди.
Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди:
- Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар – зинҳор чека кўрманг! – деб огоҳлантирган эдингиз. Энди бунинг аксини айтяпсиз.
Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди:
- Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади – ҳассали кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади – уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди – у ёш ўлиб кетади.
“Оила тақвими”дан

Комментариев нет:

Отправить комментарий