вторник, 24 января 2017 г.

Ҳақиқий ҳаёт (ривоят)

Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини кўрсатарди.

среда, 18 января 2017 г.

Одамларни билиш қийинми?

Журналистлар руҳшунослар сингари одамларнинг феъли, табиатини яхши тушуниши, яхши-ёмоннинг фарқига бориши, ҳаётни кўрган (яхши маънода), билими етарли бўлиши керак. Одамларни билиш учун эса уларни кўп кузатиш, улар орасида бўлиш, ўрганиш керак. Ўзимча унча-мунча бўлса ҳам яхши-ёмоннинг фарқига бориб, одамларни у ёки бу даражада билиб олдим, деб ўйлардим. Аммо адашган эканман.

понедельник, 9 января 2017 г.

Иймонсизда шарму ҳаё бўлмайди

Иймонсизлик шарм-ҳаёни, ахлоқ-одобни, меҳр-оқибатни унутишга олиб келади. Инсон юрагида разолат уруғи илдиз отгач, бундай одам бу дунёни ҳам, у дунёни ҳам унутади, унинг ўзи иймон нури билан эмас, ҳасад алангаси билан ёнади. Разолат баданини чирмаб олган одамнинг умри қумга тўкилган сувдай кечади.