среда, 18 января 2017 г.

Одамларни билиш қийинми?

Журналистлар руҳшунослар сингари одамларнинг феъли, табиатини яхши тушуниши, яхши-ёмоннинг фарқига бориши, ҳаётни кўрган (яхши маънода), билими етарли бўлиши керак. Одамларни билиш учун эса уларни кўп кузатиш, улар орасида бўлиш, ўрганиш керак. Ўзимча унча-мунча бўлса ҳам яхши-ёмоннинг фарқига бориб, одамларни у ёки бу даражада билиб олдим, деб ўйлардим. Аммо адашган эканман.
Гоҳида бизга ювошгина, итоаткоргина кўринган одамнинг табиатида исёнкорлик, қайсарлик кучли бўлади. Гоҳида қайсару қизиққон одамнинг табиатида муросасозлик устун бўлади. Гоҳида кибрли, ўзидан бошқани менсимайдигандек, ҳаволаниб кетгандек кўринган одам аслида камтар, олижаноб бўлиб чиқади. Инсофли кўринган одамлар эса панд беради, ёлғон гапиради, чув туширади. Ишқилиб, ҳар доим ҳам сиз яхши деб ўйлаган одам яхши, ёмон деб ўйлаган одам ёмон бўлиб чиқавермайди. Биринчи таассурот алдамчи бўлади, дейишади. Аммо таассурот эмас, таҳлил ҳам, иккинчи ва учинчи таассуротлар ҳам алдамчи бўлиши, ялтироқ кўринган матоҳнинг ичи ялтироқ бўлиб чиқавермаслиги, кўримсизгина кўринган мева эса жуда ширин бўлиши мумкин.
Аллоҳ одамларга баҳо беришда, таассурот ҳосил қилишда адашишдан сақласин!

(с) Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий