понедельник, 26 мая 2014 г.

Севаман деманг...

Ортиқ менинг ғамимни еманг —
Севмаганман ҳеч қачон сизни.
Қўйинг, сени севаман, деманг,
Айтманг менга энди шу сўзни.

Ажабланиб боқманг кўзимга,
Мен ўзгага берганман дилни.
Истаганга ёки ҳар кимга
Тортиқ қилиб бўлмас кўнгилни.

Сиз боқасиз кўзимга ҳайрон,
Сўзингизга қулоқ солмайман.
Айласам-да қалбингиз вайрон,
Сизни сира сева олмайман.
2001 й.

(с) Комила НОСИРОВА

Севолмадим

Ёғаётир яна ёмғирлар,
Лолаларга бурканган қирлар.
Баҳор — фасли севишмоқ, дерлар,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

Кўзларимга боқдилар ҳайрон,
Севаман, деб бўлдилар гирён.
Йўлларимда юрдилар сарсон,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

пятница, 23 мая 2014 г.

Айнура


Это была очень красивая, очаровательная девушка. Миндалевидные глаза, белое лицо, маленькая родинка на щеке - она напоминала мне принцессу из сказок. Не стоит говорить про парней из нашего дома, целая махалля была влюблена в нее. Они пели песни под ее окном и назначали свидания.

Эту девушку я знала довольно хорошо. Мы жили в одном доме. Родители тоже были близки по-соседски, часто заходили друг к другу. Казашка, она на узбекском говорила без запинок. Я считала ее своей близкой подругой. Иногда мне думалось, если бы я была парнем, влюбилась бы в нее без всякого сомнения.

"Канизак Изаура" ўзбек тилида


“Канизак Изаура” сериалини кўпчилик қизиқиш билан томоша қилди. Мен бу сериални болалигимда рус тилида кўрганман. Мана энди, томошабинларимиз сериални ўзбек тилида томоша қилишди. Бернардо Гимараенснинг “Канизак Изаура” асарини ўзбек тилига таржима қилиб, “Аъло кайфият” журналида чоп этиб, сизларнинг эътиборингизга ҳавола этдик...

Тақдирга битилгач айрилиқ...


Тақдирга битилгач айрилиқ, фироқ,
Сира йиғламадинг — сен жуда ботир.
Мен эса ожизман, мен эса, қўрқоқ,
Менинг кўзларимда ёш қалқиётир.

четверг, 22 мая 2014 г.

Билмайсанки...


Билмайсанки, юрагим оғрир,
Юрак оғрир сени ўйласам.
Билмайсанки, ўйларим оғир,
Хаёл оғир сени ўйласам.

Билмайсанки, менга муҳаббат
Энг кўҳна ва энг ширин орзу.
Бу орзудан эзилдим фақат,
Юрагимни қиймалайди у.

Билмайсанки, кўнглим умидвор,
Неларнидир истаб ёнади.
Гоҳо этар дардини ошкор,
Гоҳо эса, “йўқ” деб тонади.

Билмайсанки, аҳволим забун,
Юрагимга ўт қалар ҳижрон.
Фарқламасдан сира куну тун,
Юрагимни қиймалар ҳижрон.
2002 й.
(с) Комила НОСИРОВА