понедельник, 26 мая 2014 г.

Севолмадим

Ёғаётир яна ёмғирлар,
Лолаларга бурканган қирлар.
Баҳор — фасли севишмоқ, дерлар,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

Кўзларимга боқдилар ҳайрон,
Севаман, деб бўлдилар гирён.
Йўлларимда юрдилар сарсон,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

Кўзда ёшим, тинмай бўзладим ,
Кўзласам, мен дардни кўзладим.
Фақат тоза. соф ишқ изладим,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

Шеърларимда айтдим боримни,
Дилимдаги оҳу зоримни.
Тополмадим кутган ёримни,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳабббат ҳам бўлди муаммо.

(с) Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий