пятница, 27 июня 2014 г.

Касб байрами муборак, азиз журналистлар!

Қадрли ҳамкасблар, касб байрамимиз — 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муборак бўлсин! Аллоҳ ишларингизнинг ривожини берсин. Одамларга манзур бўладигани ижод намуналарини яратишдан, изланишдан чарчаманг. Топганингиз ҳалол ва баракотли, эл олдида, виждон олдида юзингиз ҳамиша ёруғ бўлсин. Шу касбни танлаганингиздан ҳеч қачон афсусланманг. Касбий баркамоллик, ижодда ва ҳаётда улкан муваффақиятлар тилайман, тану жонингиз омон бўлсин. Муқаддас Рамазон ойида аъмолимиздаги эзгу амаллар кўпайсин!

среда, 18 июня 2014 г.

Вафодоринг бўлмаса


Оғриқ турса агар жисму жонингда,
Ширин сўзга муштоқ бўлган онингда,
Ёмон бўлар, оғир бўлар, жуда оғир —
Вафодоринг бўлмаса гар ёнингда.

вторник, 17 июня 2014 г.

“Аста бос қадам...”


Бугун раҳматли отамнинг туғилган кунлари эди. Комолон мозорига бордик. Жуда сокин жой. Қабристонга борган бўлсангиз, бу ернинг сукунатини сиз ҳам яхши биласиз. Қандайдир ғалати, илгари таниш бўлмаган ҳислар эгаллайди юракни.

вторник, 10 июня 2014 г.

Қадр



Наргизанинг қалбини ларзага солган, дунёни кўзларига тор кўрсатган воқеа қуйидагича кечди...
Наргиза 8-синф ўқувчиларига дарс ўтаётганди. Эшикнинг кутилмаганда шаҳд билан очилиши берилиб шеър ўқиётган Наргизани ўша томонга қайрилиб қарашга мажбур этди. Синфга жуда олифта кийинган баланд бўйли аёл кириб келди. Наргиза бу шаддод, шаллақи аёлни дарров таниди. Гарчи унинг синфга индамай-нетмай кириб келиши Наргизага ёқмаган эса-да, аёлга ноилож мулозамат қилди.

пятница, 6 июня 2014 г.

Тушкунликка тушманг


* Йўқотганларингиз эмас, ҳозир ҳаётингизда бори ҳақида ўйланг. Акс ҳолда, борини ҳам бой берасиз.

* Кўнглингизни кенг қилинг. Тор феъллилар ҳеч кимга ёқмайди.

четверг, 5 июня 2014 г.

Шоирга не керак?


Шоирга не керак ўткинчи шуҳрат,
Не керак ортиқча шараф, лавозим?!
У дардин айтмоқни истайди фақат,
Қалбларни титратса, дейди овозим.

Шоирга керакмас мақтов, хушомад,
У сажда қилмайди дунёга, пулга.
Тутқун яшамоққа қилмайди тоқат,
Нафрат-ла боқади ҳар қандай қулга.

Шоирнинг қалбида муҳаббат, нафрат,
Бирма-бир ёзади қалбда борини.
У дардин айтмоқни истайди фақат,
Юракка топшириб ихтиёрини!
2002 й.
(с) Комила НОСИРОВА

вторник, 3 июня 2014 г.

Муҳаббатим

Ростиммисиз ёки ёлғоним,
Орзуимми ёки армоним?
Дардларимга ёлғиз дармоним,
Муҳаббатим сизсиз, севгилим.