Ростиммисиз
ёки ёлғоним,
Сиз — кўнглимни ёритган чироқ,
Орзуимми
ёки армоним?
Дардларимга
ёлғиз дармоним,
Муҳаббатим
сизсиз, севгилим.
Сиз
билан бу дунёлар порлоқ.
Олис
кетманг, кетмангиз йироқ,
Муҳаббатим
сизсиз, севгилим.
Жоним,
ахир дунёдан бездим,
Ёлғизлигим
мен яна сездим.
Сизни
излаб қайларни кездим,
Муҳаббатим
сизсиз, севгилим.
Девонадек
суярим сизсиз,
Азобларда
куярим сизсиз.
Ташлаб
кетманг бенишон, изсиз,
Муҳаббатим
сизсиз, севгилим.
Эвоҳ,
менинг дардларим дунё,
Ҳижронларда
ҳаёт безиё.
Висолингиз
бўлмасин рўё,
Муҳаббатим
сизсиз, севгилим.
2002 й.
(с) Комила НОСИРОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий