Бугун раҳматли отамнинг туғилган кунлари эди. Комолон мозорига бордик. Жуда
сокин жой. Қабристонга борган бўлсангиз, бу ернинг сукунатини сиз ҳам яхши
биласиз. Қандайдир ғалати, илгари таниш бўлмаган ҳислар эгаллайди юракни.
Бу
ерда дафн этилган яқинларингизни эслаш билан бирга ҳаёт, иймон, яхшию ёмон
амалларингиз ва яна кўп нарсалар ҳақида мулоҳаза юритишни бошлайсиз. Жуда
ғалати ҳолатга тушади одам... Айтиб бериш қийин...
Бошқаларни билмадим, эҳтимол, қабристонга келганда, дуои фотиҳа ўқиб, бир
қадар енгил тортишар. Аммо мени негадир юк босади. Оғир юк. Гуноҳларим,
афсусларим, пушаймонларим юки...
Қабристондан чиқиб кетарканман, чап томонда катта қилиб осилган
стенддаги ёзувга кўзим тушди:
Эй азиз инсон! Аста бос
қадам,
Бир кун шу тупроқ қучар сени
ҳам.
17.06.14
Комментариев нет:
Отправить комментарий