четверг, 11 декабря 2014 г.

Оқибат ўлмаган!


Ҳаётнинг ишлари ғалати гоҳо:

Ўзингни сезарсан дардларга шерик.

Аммо бу дунёда эмассан танҳо —

Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик.

понедельник, 1 декабря 2014 г.

Не учун араз?


Тоғ бўлсам ҳам, эгдим бошимни,

Булут бўлиб тўкдим ёшимни,
Қўлингизга қалб қуёшимни –
Тутаяпман. Не учун араз?

Мен томонга қўймайсиз қадам,
Куйинмайсиз, мен куйганда ҳам.
Қадаҳимдан туганмас алам –
Ютаяпман. Не учун араз?

понедельник, 24 ноября 2014 г.

Кундалик юмушлар занжири

Бу яқинда бир портал учун таржима қилган материалимнинг бир парчаси:
"Ер сайёрасидаги одамларнинг 90%и кун бўйи кети кўринмайдиган кундалик юмушлар билан шуғулланади, баъзан кунларимиз умуман бесамар ўтаётгандек туюлади: биз ё ишхонадаги иш билан, ё уйдаги ишлар билан банд бўламиз, ҳар куни шу кундалик юмушларга шўнғиш учун уйғонамиз.

вторник, 14 октября 2014 г.

“Фарғона тонг отгунча”...


Насиб қилса, баҳорда 90 ёшни қаршилайдиган бувим “Сенда “Фарғона тонг отгунча” китоби борми?” деб сўраб қолдилар. Менда Мирзакалон Исмоилийнинг шу асарининг биринчи китоби бор. Олиб бориб бердим. Икки ҳафтага қолмай, китобимни қайтариб бердилар. “Ўқиб бўлдим”, деб. Ўзимдан ўзим хижолат тортдим.

пятница, 10 октября 2014 г.

Қизнинг қиймати


Бир куни икки денгизчи дунё бўйлаб сафарга чиқишди. Бахтларини топиш учун. Бир оролга келишди. У ердаги қабила сардорининг иккита қизи бор эди. Каттаси — соҳибжамол, кичиги — унчалик эмас.

Бир денгизчи иккинчисига деди:

— Бўлди, мен ўз бахтимни топдим, шу ерда қоламан ва сардорнинг қизига уйланаман.

среда, 8 октября 2014 г.

Икки бўри ҳақида


Анча олдин кекса ҳинду неварасига ҳаётнинг бир ҳақиқатини ошкор қилганди:
Ҳар бир одамнинг ичида кураш боради, бу кураш икки бўрининг курашига жуда ўхшайди. Битта бўри ёвузлик, ҳасад, рашк, афсус, худбинлик, ёлғон рамзи бўлса, бошқаси эзгулик, муҳаббат, умид, ҳақиқат, садоқат тимсоли саналади.

понедельник, 6 октября 2014 г.

Ватанпарварлик ҳақида


Бизни она янглиғ оқ ювиб, оқ тараган ватанни севмоқ муқаддас бурчдир.

М. А. Шолохов



Саховатнинг энг буюк жасурликлари ватанга муҳаббат туфайли юзага келади.

Ж. Ж. Руссо



Ким бўлишидан қатъи назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.

В. Г. Белинский

четверг, 25 сентября 2014 г.

Соғинч мактуби


Тонг отади...
Кун ботади...
Кунлар ўтаверади. Лаҳзалар кунга, кунлар йилга, йиллар асрга менгзайди. Куннинг қуёши, туннинг ойи, юлдузи бор. Ҳаётнинг нури, ёғдуси бор. Аммо нимадир йўқдай, осмонни булут қоплагандай... Ҳамма ёқ зимистонга ўхшайди. Йўлини тополмаётган мусофир сингари сўнгсиз сўқмоқлардан юриб кетаверасан, кетаверасан... Бироқ ўша... сен излаган нурли манзиллар чиқмайди. Гўё умуман йўқдай (эҳтимол, чиндан ҳам йўқдир!), бўлмагандай...

вторник, 9 сентября 2014 г.

Сиз излаган бахт


Ҳар бир инсон (у хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон) бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Ғам-қайғудан, ташвишдан йироқ бўлишни хоҳлайди. Аммо... ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу. “Ёруғ кунларни умид билан кутиб яшашнинг ўзи ҳам бир бахт”, дейди баъзилар. Сиз-чи?! Сиз бахтни қандай тасаввур қиласиз?

пятница, 5 сентября 2014 г.

Хиноли қор

Бу сериал эсингиздами? Бир вақтлар газетада саундтрэкининг таржима қилиб бергандим. Архивимдан топиб олдим).


Хиноли қор, хиноли қор,
Сенда буюк бир оҳим бор.
Келинлари, куёвлари
Қовушмасми, буюк тоғлар?

Нарига боқ, бир қишлоқ бор,
Қуёшдан нурланмас баҳор.
Айирмишлар сени мендан,
Унутдингми севгингни, ёр?

вторник, 2 сентября 2014 г.

Интернет танишув қанчалик ишончли?


Ҳозирги даврда Интернетдан фойдаланувчиларининг аудиторияси кенгайиб бораётгани сингари у орқали танишиб дўстлашаётганлар, севишаётганлар, ҳатто оила қураётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу албатта янгилик эмас. Лекин интернетдаги танишувга қанчалик ишониш мумкин? Умуман, бундай муносабатларнинг истиқболи борми? Интернетдаги таниш ва дўстларнинг муносабати қанчалик жиддий бўлади? Эҳтимол, булар виртуал кенгликларда қолиб, унутилиб кетар.

четверг, 28 августа 2014 г.

Чекаётган аёллар


Бир ҳамкасбим бор эди: тушлик пайтида ёки зерикканда, таҳририятимиз жойлашган бино айвонига чиқиб чекишни хуш кўрарди. Баъзида менга ҳам: "Юр, чекиб келамиз”, деб таклиф қиларди кулиб. Албатта, у бу гапни ҳазиллашиб айтарди, лекин мен ҳар гал ғашланиб: "Аёллар нима учун чекаркин-а?” деб ўйга толардим.

вторник, 26 августа 2014 г.

Габриэл Гарсиа Маркесдан цитаталар


* Мен сени кимлигинг учун эмас, ёнингда бўлганимда кимга айланганим учун севаман.

* Ҳеч ким сенинг кўз ёшларингга арзимайди, арзийдиганлар эса сени йиғлатмайди.

* Кимдир сени сен истагандек севмаслиги сени чин дилдан севмайди дегани эмас.

пятница, 22 августа 2014 г.

Яримта йўтал


Подшо Афандини мот қилолмай армонда юрар эди. Ниҳоят, бир куни вазирларни тўплаб:
— Кимки Афандини мот қилса, унга мамлакатнинг ярим хирожини бераман, — деди.
Вазирлар уч кечаю уч кундуз кенгашиб, мот қилиш йўлини топишибди. Афандини подшонинг ҳузурига чақиришиб:

пятница, 15 августа 2014 г.

Эсдалик дафтар


Ҳар гал эсдалик дафтаримни қўлимга олганимда, қадрдонларим кўплигидан, ўртамизда меҳру оқибат борлигидан кўнглим кўтарилади. Бу дафтарда кўнглимга энг яқин инсонларнинг фикрлари, тилаклари, энг муҳими, меҳрлари жо бўлган. Яхшиям, борсизлар, азизларим!

среда, 13 августа 2014 г.

Пулнинг ошиғи



Пулни кўрса, кўзи ўйнар,

Кўзи эмас, ўзи ўйнар.

Ҳатто лаби, юзи ўйнар,

Пулга ошиқ бўлган акам.



Даври келса, даврон сурар,

Дунёда у пул деб юрар.

Пулга қуллуқ қилиб турар,

Пулга ошиқ бўлган акам.

четверг, 7 августа 2014 г.

Спасибо, доктор!


Спасибо, доктор. Вы такая хорошая. Спасибо вам за правильный диагноз. Спасибо вам, за эту жесткую диету, которую вы назначили мне. Спасибо и за то, что вы ругаете меня за непослушание. Значит, вы действительно заботитесь о моем здоровье. И я люблю вас за это.

вторник, 5 августа 2014 г.

Бахт нима?

Бу саволга кўр нима деб жавоб беради? Унга камалакнинг турфа ранглари, Аллоҳнинг рангин “асарлари” — гуллар ва капалаклар ҳақида сўзлаб берганингизда, юзида қандай ифода пайдо бўлади?
Жазирама саҳрода яшаётганлар учун бахт нима? Унинг учун қор қўйнида шунчаки бироз ётишдан бошқа бахт бўлиши мумкинми?

среда, 23 июля 2014 г.

Сени севаман, ҳаёт!


Юракда туйғулар тўфони тинмас,
Кўзларда порлайди ажиб ҳиссиёт.
Кўнгилда умиднинг чинниси синмас,
Мен сени севаман, севаман, ҳаёт!

Қайғулар, аламлар — ўткинчи бари,
Сиқилган дамларда топилур нажот.
Ҳеч қачон ёпилмас умид дафтари,
Мен сени севаман, севаман, ҳаёт!

среда, 16 июля 2014 г.

Демак...


Демак, мен сиз учун битта бегона,

Демак, мен сиз учун эканман ҳеч ким.
Иқрорман, мен битта далли, девона,
Жудаям гуноҳкор бандаман балким.

Ўзимни тушунмай яшаяпман, рост,
Ўзимни англашга ожиз тафаккур.
Кўнгил дардларидан бўлолмай халос,
Ўша дардларимдан топаман ҳузур.

среда, 9 июля 2014 г.

Муҳаббат яшайди...



Дунёлар кўрмадим имконларимда,

Бахт қуши учмади осмонларимда.

Севгини орзулар ҳар битта юрак,

Муҳаббат яшайди армонларимда.

вторник, 8 июля 2014 г.

Если у вас есть ДРУГ...

Как говорил один из писателей, друг, это тот человек, который держа тебя за руку, чувствует твою душу. И если в вашей жизни есть такой человек, значит, вы счастливый. Поверьте, ведь такое не дается каждому. Если у вас действительно есть ДРУГ, вы СЧАСТЛИВЫЙ ЧЕЛОВЕК!

пятница, 4 июля 2014 г.

Баъзилар...


Баъзилар 50-60га чиққанимда, рўза тутаман, намоз ўқийман, дейди. Бироқ кимга қанча умр берилганини ким билади? Совуқ нафаслик эмас, ўша одамга 50 тугул, 40 ёшга чиқиш ҳам насиб қилмаса-чи? Ахир ҳеч кимга фалон йил умр кўриш кафолатланмаган. Қолаверса, фарзимизни бугун адо этмасак, эртага адо эта олишимиз гумон...  

среда, 2 июля 2014 г.

Чорасизлик


Баъзан ҳаёт сени шундай чорасиз вазиятда қолдирадики, минг уринма, интилишларингдан самара чиқмайди. Бунинг устига, бу уринишларинг кимгадир малол келаётган, кимнингдир ҳаловатини бузаётган бўлса, айбинг йўқ эса-да, хижолат чекасан. Юрагингнинг қайсидир қисмларини ғижимлаб, ноилож таслим бўласан ва ортга чекинасан.

пятница, 27 июня 2014 г.

Касб байрами муборак, азиз журналистлар!

Қадрли ҳамкасблар, касб байрамимиз — 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муборак бўлсин! Аллоҳ ишларингизнинг ривожини берсин. Одамларга манзур бўладигани ижод намуналарини яратишдан, изланишдан чарчаманг. Топганингиз ҳалол ва баракотли, эл олдида, виждон олдида юзингиз ҳамиша ёруғ бўлсин. Шу касбни танлаганингиздан ҳеч қачон афсусланманг. Касбий баркамоллик, ижодда ва ҳаётда улкан муваффақиятлар тилайман, тану жонингиз омон бўлсин. Муқаддас Рамазон ойида аъмолимиздаги эзгу амаллар кўпайсин!

среда, 18 июня 2014 г.

Вафодоринг бўлмаса


Оғриқ турса агар жисму жонингда,
Ширин сўзга муштоқ бўлган онингда,
Ёмон бўлар, оғир бўлар, жуда оғир —
Вафодоринг бўлмаса гар ёнингда.

вторник, 17 июня 2014 г.

“Аста бос қадам...”


Бугун раҳматли отамнинг туғилган кунлари эди. Комолон мозорига бордик. Жуда сокин жой. Қабристонга борган бўлсангиз, бу ернинг сукунатини сиз ҳам яхши биласиз. Қандайдир ғалати, илгари таниш бўлмаган ҳислар эгаллайди юракни.

вторник, 10 июня 2014 г.

Қадр



Наргизанинг қалбини ларзага солган, дунёни кўзларига тор кўрсатган воқеа қуйидагича кечди...
Наргиза 8-синф ўқувчиларига дарс ўтаётганди. Эшикнинг кутилмаганда шаҳд билан очилиши берилиб шеър ўқиётган Наргизани ўша томонга қайрилиб қарашга мажбур этди. Синфга жуда олифта кийинган баланд бўйли аёл кириб келди. Наргиза бу шаддод, шаллақи аёлни дарров таниди. Гарчи унинг синфга индамай-нетмай кириб келиши Наргизага ёқмаган эса-да, аёлга ноилож мулозамат қилди.

пятница, 6 июня 2014 г.

Тушкунликка тушманг


* Йўқотганларингиз эмас, ҳозир ҳаётингизда бори ҳақида ўйланг. Акс ҳолда, борини ҳам бой берасиз.

* Кўнглингизни кенг қилинг. Тор феъллилар ҳеч кимга ёқмайди.

четверг, 5 июня 2014 г.

Шоирга не керак?


Шоирга не керак ўткинчи шуҳрат,
Не керак ортиқча шараф, лавозим?!
У дардин айтмоқни истайди фақат,
Қалбларни титратса, дейди овозим.

Шоирга керакмас мақтов, хушомад,
У сажда қилмайди дунёга, пулга.
Тутқун яшамоққа қилмайди тоқат,
Нафрат-ла боқади ҳар қандай қулга.

Шоирнинг қалбида муҳаббат, нафрат,
Бирма-бир ёзади қалбда борини.
У дардин айтмоқни истайди фақат,
Юракка топшириб ихтиёрини!
2002 й.
(с) Комила НОСИРОВА

вторник, 3 июня 2014 г.

Муҳаббатим

Ростиммисиз ёки ёлғоним,
Орзуимми ёки армоним?
Дардларимга ёлғиз дармоним,
Муҳаббатим сизсиз, севгилим.

понедельник, 26 мая 2014 г.

Севаман деманг...

Ортиқ менинг ғамимни еманг —
Севмаганман ҳеч қачон сизни.
Қўйинг, сени севаман, деманг,
Айтманг менга энди шу сўзни.

Ажабланиб боқманг кўзимга,
Мен ўзгага берганман дилни.
Истаганга ёки ҳар кимга
Тортиқ қилиб бўлмас кўнгилни.

Сиз боқасиз кўзимга ҳайрон,
Сўзингизга қулоқ солмайман.
Айласам-да қалбингиз вайрон,
Сизни сира сева олмайман.
2001 й.

(с) Комила НОСИРОВА

Севолмадим

Ёғаётир яна ёмғирлар,
Лолаларга бурканган қирлар.
Баҳор — фасли севишмоқ, дерлар,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

Кўзларимга боқдилар ҳайрон,
Севаман, деб бўлдилар гирён.
Йўлларимда юрдилар сарсон,
Севолмадим, севмадим аммо,
Муҳаббат ҳам бўлди муаммо.

пятница, 23 мая 2014 г.

Айнура


Это была очень красивая, очаровательная девушка. Миндалевидные глаза, белое лицо, маленькая родинка на щеке - она напоминала мне принцессу из сказок. Не стоит говорить про парней из нашего дома, целая махалля была влюблена в нее. Они пели песни под ее окном и назначали свидания.

Эту девушку я знала довольно хорошо. Мы жили в одном доме. Родители тоже были близки по-соседски, часто заходили друг к другу. Казашка, она на узбекском говорила без запинок. Я считала ее своей близкой подругой. Иногда мне думалось, если бы я была парнем, влюбилась бы в нее без всякого сомнения.

"Канизак Изаура" ўзбек тилида


“Канизак Изаура” сериалини кўпчилик қизиқиш билан томоша қилди. Мен бу сериални болалигимда рус тилида кўрганман. Мана энди, томошабинларимиз сериални ўзбек тилида томоша қилишди. Бернардо Гимараенснинг “Канизак Изаура” асарини ўзбек тилига таржима қилиб, “Аъло кайфият” журналида чоп этиб, сизларнинг эътиборингизга ҳавола этдик...

Тақдирга битилгач айрилиқ...


Тақдирга битилгач айрилиқ, фироқ,
Сира йиғламадинг — сен жуда ботир.
Мен эса ожизман, мен эса, қўрқоқ,
Менинг кўзларимда ёш қалқиётир.

четверг, 22 мая 2014 г.

Билмайсанки...


Билмайсанки, юрагим оғрир,
Юрак оғрир сени ўйласам.
Билмайсанки, ўйларим оғир,
Хаёл оғир сени ўйласам.

Билмайсанки, менга муҳаббат
Энг кўҳна ва энг ширин орзу.
Бу орзудан эзилдим фақат,
Юрагимни қиймалайди у.

Билмайсанки, кўнглим умидвор,
Неларнидир истаб ёнади.
Гоҳо этар дардини ошкор,
Гоҳо эса, “йўқ” деб тонади.

Билмайсанки, аҳволим забун,
Юрагимга ўт қалар ҳижрон.
Фарқламасдан сира куну тун,
Юрагимни қиймалар ҳижрон.
2002 й.
(с) Комила НОСИРОВА