понедельник, 6 октября 2014 г.

Ватанпарварлик ҳақида


Бизни она янглиғ оқ ювиб, оқ тараган ватанни севмоқ муқаддас бурчдир.

М. А. Шолохов



Саховатнинг энг буюк жасурликлари ватанга муҳаббат туфайли юзага келади.

Ж. Ж. Руссо



Ким бўлишидан қатъи назар, унинг ватанпарварлиги сўзи билан эмас, иши билан исбот қилинади.

В. Г. Белинский




Ватанпарвар ватанга хизмат қилаётган кишидир, ватан эса бу авваламбор халқдир.

Н. Г. Чернишевский



Энг мақбул фазилат — ватанга ва одамзодга кўрсатилган хизматда.

Ж. Делиль



Ватан таркини бир нафас айлама,

Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама.

А. Навоий



Бегона юрт ватан бўла олмайди.

И. Гёте



Ўзингни ватанга қанчалар яқин ҳис этсанг, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қиласан.

А. А. Блок



Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди.

Г. Фрейтаг



Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.

Ж. Байрон



Ўз юртидан юз ўгирганлар ўз виждонларидан ҳам юз ўгирадилар.

Я. Галан



Ўз ватанига доғ тушириш — уни сотиш деган сўз.

В. Гюго



Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди — бу ватанга хиёнатдир.

П. Буаст



Инсоннинг оёғи ўз юртига заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин.

Ж. Сантаяна



Комментариев нет:

Отправить комментарий