вторник, 14 октября 2014 г.

“Фарғона тонг отгунча”...


Насиб қилса, баҳорда 90 ёшни қаршилайдиган бувим “Сенда “Фарғона тонг отгунча” китоби борми?” деб сўраб қолдилар. Менда Мирзакалон Исмоилийнинг шу асарининг биринчи китоби бор. Олиб бориб бердим. Икки ҳафтага қолмай, китобимни қайтариб бердилар. “Ўқиб бўлдим”, деб. Ўзимдан ўзим хижолат тортдим.
Баъзан вақтимиз камлигини, жуда бандлигимизни рўкач қилиб, китоб ўқишга ҳафсала қилмаймиз. Дунёнинг ишлари билан бандмиз-да. Балки, “ҳа энди, қариларнинг вақти кўп, уларнинг бошқа нима иши бор? Биз эса ишлашимиз, пул топишимиз керак”, дерсиз. Балки... Ҳа, кексаларга пулнинг унчалик кераги йўқдир, аммо шу тариқа фикр юритадиган бўлсак, китоб ўқишнинг нима кераги бор? Ҳаммаси ўзимизнинг ҳафсаламизга, интилишларимизга боғлиқ бўлса керак...


Комментариев нет:

Отправить комментарий