среда, 8 октября 2014 г.

Икки бўри ҳақида


Анча олдин кекса ҳинду неварасига ҳаётнинг бир ҳақиқатини ошкор қилганди:
Ҳар бир одамнинг ичида кураш боради, бу кураш икки бўрининг курашига жуда ўхшайди. Битта бўри ёвузлик, ҳасад, рашк, афсус, худбинлик, ёлғон рамзи бўлса, бошқаси эзгулик, муҳаббат, умид, ҳақиқат, садоқат тимсоли саналади.

Бувасининг сўзларидан қаттиқ таъсирланган невара бироз ўйланиб қолди, кейин сўради:
— Қайси бўри ғалаба қозонади?
Кекса ҳинду мийиғида жилмайиб шундай жавоб қилди:
— Қайси бирини боқсанг, ўша ғолиб бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий