среда, 23 июля 2014 г.

Сени севаман, ҳаёт!


Юракда туйғулар тўфони тинмас,
Кўзларда порлайди ажиб ҳиссиёт.
Кўнгилда умиднинг чинниси синмас,
Мен сени севаман, севаман, ҳаёт!

Қайғулар, аламлар — ўткинчи бари,
Сиқилган дамларда топилур нажот.
Ҳеч қачон ёпилмас умид дафтари,
Мен сени севаман, севаман, ҳаёт!

среда, 16 июля 2014 г.

Демак...


Демак, мен сиз учун битта бегона,

Демак, мен сиз учун эканман ҳеч ким.
Иқрорман, мен битта далли, девона,
Жудаям гуноҳкор бандаман балким.

Ўзимни тушунмай яшаяпман, рост,
Ўзимни англашга ожиз тафаккур.
Кўнгил дардларидан бўлолмай халос,
Ўша дардларимдан топаман ҳузур.

среда, 9 июля 2014 г.

Муҳаббат яшайди...



Дунёлар кўрмадим имконларимда,

Бахт қуши учмади осмонларимда.

Севгини орзулар ҳар битта юрак,

Муҳаббат яшайди армонларимда.

вторник, 8 июля 2014 г.

Если у вас есть ДРУГ...

Как говорил один из писателей, друг, это тот человек, который держа тебя за руку, чувствует твою душу. И если в вашей жизни есть такой человек, значит, вы счастливый. Поверьте, ведь такое не дается каждому. Если у вас действительно есть ДРУГ, вы СЧАСТЛИВЫЙ ЧЕЛОВЕК!

пятница, 4 июля 2014 г.

Баъзилар...


Баъзилар 50-60га чиққанимда, рўза тутаман, намоз ўқийман, дейди. Бироқ кимга қанча умр берилганини ким билади? Совуқ нафаслик эмас, ўша одамга 50 тугул, 40 ёшга чиқиш ҳам насиб қилмаса-чи? Ахир ҳеч кимга фалон йил умр кўриш кафолатланмаган. Қолаверса, фарзимизни бугун адо этмасак, эртага адо эта олишимиз гумон...  

среда, 2 июля 2014 г.

Чорасизлик


Баъзан ҳаёт сени шундай чорасиз вазиятда қолдирадики, минг уринма, интилишларингдан самара чиқмайди. Бунинг устига, бу уринишларинг кимгадир малол келаётган, кимнингдир ҳаловатини бузаётган бўлса, айбинг йўқ эса-да, хижолат чекасан. Юрагингнинг қайсидир қисмларини ғижимлаб, ноилож таслим бўласан ва ортга чекинасан.