Демак, мен сиз учун битта бегона,
Демак, мен сиз учун эканман ҳеч ким.
Иқрорман, мен битта далли, девона,
Жудаям гуноҳкор бандаман балким.
Ўзимни тушунмай яшаяпман, рост,
Ўзимни англашга ожиз тафаккур.
Кўнгил дардларидан бўлолмай халос,
Ўша дардларимдан топаман ҳузур.
Кўзларим ёшига чўкаман такрор,
Дардлар ёмғирида чўмиламан мен.
Менга бегонасиз, деб айтинг бир бор,
Ҳасрат-ташвишимга кўмиламан мен.
Ёнимга келманг, деб беринг сиз буйруқ,
Ёнингизга бормай қўяман, аммо –
Менга бундай боқманг, қараманг совуқ,
Ҳиссизлик ҳасрати этмасин адо.
Сизга бегонаман – олгим келмас тан,
Тан олгим келмайди, қиламан инкор.
Бироқ мен бир куни шеърларим билан,
Ишққа ёт кўнглингиз қиламан бемор.
(с) Комила НОСИРОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий