среда, 9 июля 2014 г.

Муҳаббат яшайди...



Дунёлар кўрмадим имконларимда,

Бахт қуши учмади осмонларимда.

Севгини орзулар ҳар битта юрак,

Муҳаббат яшайди армонларимда.


Оташда ёнади юрагим ҳар он,

Аввал ҳам ёнганман, ёнаман ҳамон.

Севганим рост эрур, ишонгин, ишон,

Муҳаббат яшайди туғёнларимда.



Мен сендан, сен мендан эканмиз йироқ,

Кўнгилни ўртайди айрилиқ, фироқ.

Келсанг бўлмайдими ахир яқинроқ,

Муҳаббат яшайди ҳижронларимда.



Сени ўйламасдан ўтарми куним,

Ўзингсан Фарҳодим, ўзинг Мажнуним.

Тилгинам билмайди мадҳингдан тиним,

Муҳаббат яшайди достонларимда.

2001 й.

(с) Комила НОСИРОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий