Тонг отади...
Кун ботади...
Кунлар ўтаверади. Лаҳзалар кунга, кунлар
йилга, йиллар асрга менгзайди. Куннинг қуёши, туннинг ойи, юлдузи бор. Ҳаётнинг
нури, ёғдуси бор. Аммо нимадир йўқдай, осмонни булут қоплагандай... Ҳамма ёқ
зимистонга ўхшайди. Йўлини тополмаётган мусофир сингари сўнгсиз сўқмоқлардан
юриб кетаверасан, кетаверасан... Бироқ ўша... сен излаган нурли манзиллар чиқмайди.
Гўё умуман йўқдай (эҳтимол, чиндан ҳам йўқдир!), бўлмагандай...
Менинг-ку, манзилим аниқ: муҳаббат бўстони! Менинг
қалбим фақатгина муҳаббат бўстонида гуллаши мумкин... эди. Ўша нурли маскан —
муҳаббат бўстонидан мен ўзим, ўз ихтиёрим билан чиқиб кетганман. Ҳа,
кетганман!.. Энди қайтмоқни
истамайман. У манзиллар юрагимни гуллатди-ю, совуқ эпкинлар қуритиб қўяй деди.
Мен эса, қуриган юрак билан яшолмасдим... Буни ўзингиз ҳам биласиз ахир... Ҳаммасини
биласиз. Фақат бир нарсани — нега жону жаҳоним деб билган, гард юқтирмай
асраган, борини бағишлашга тайёр бўлган сиздек азиз қадрдонимдан воз кечганини билмайсиз. Билмайсиз ёхуд
билмасликни истайсиз...
Сизни қаттиқ севардим... Севмасам, изингиздан
зор-зор термулармидим, йўлингизга кўз тикармидим?! Севмасам, сиз билан боғларда
сайр этармидим? Ҳа, мен сизни севардим (балки ҳозир ҳам севарман!..). Ўзимни
унутиш даражасида севардим сизни!.. Аммо қалбимда пинҳон асрашни ният қилган ҳис-туйғуларим
тўғрисида гапиришни ҳеч ёқтирмасдим... Бу мен учун

тўғрисида гапиришни ҳеч ёқтирмасдим... Бу мен учун жуда қийин эди... Қийин...
Биламан, сиз ҳам мени севардингиз...
Севардингиз, бироқ севгингиз меники қадар самимий ва оташин эмасди. Негаки, сиз
ҳис-туйғуларингиздан ийманардингиз... “Одамлар нима дейди?” деган андишада
юрардингиз ҳамиша. Эсингиздами бир воқеа?..
Иккимиз боғда сайр қилиб юрардик. У ёқ-бу ёқдан
гаплашиб. Қалбимизда шодлик, вужудимизни ҳаяжон ларзага солади. Мен сизга термуламан,
сиз эса менга... Дилимизда бир дунё сўзларимиз бор-у, нечундир айтолмаймиз.
Айтишга ботинолмаймиз. Сиз негадир ҳадеб жилмаясиз. Мен ҳам жиддий бўлишга ҳар қанча
уринсам-да, эплолмайман. Гўё бутун дунё бизларга аталган. Қуёшнинг нури,
зангори осмон, оппоқ булутлар, боғдаги кўм-кўк майсалар, гуллар, фавворалар — ҳамма-ҳамма
нарса бизники эди. Ҳеч кимга ва ҳеч нимага эътибор бермасдик, фикру зикримизни
висол чулғаб олганди. Шунда... кутилмаганда... Тўғримиздан келаётган тарих
домласини кўриб саросимага тушиб қолдингиз (балки ваҳимагадир!) Мен хотиржам
эдим. Нима бўпти? Биз жиноят қилмаётгандик-ку!.. Домла билан сўрашиш мақсадида қадамимни
тезлаштирмоққа чоғландим. Лекин сиз қўлимдан тутиб, четга чиқишга имо қилдингиз.
Ва... “Тезроқ кетайлик”, дедингиз. Менга бу гапингиз оғир ботди. Кўзларингизга
тикилиб қолдим. Сиз эса, менинг ҳолимдан бехабар, ваҳимада эдингиз. Гарчи ўзим
истамасам ҳам, бошқа йўлга — четроққа ўтиб олдим. Сиз ҳам. Аммо энди менинг
кайфиятим расво бўлган, сўзларингизни тинглагим, юзингизни кўргим келмасди. Гўё
қалбимда недир, бир эврилиш содир бўлган, аммо унинг сабабини ўзим ҳам
тушунмасдим.
Сиз феълим бирдан айниб қолганини кўриб ҳайрон
бўлдингиз. Меҳрибонлик билан сўрадингиз:
— Тинчликми? Нега хафасиз?
— Шунчаки... домла бизни кўриб қолмаган бўлсин-да,
— дедим кўзингизга синовчан тикилиб.
— Ҳа, — дедингиз сиз менинг нигоҳларимга
парво қилмай. — Кўрган бўлса, ёмон. Бутун институтга гап тарқалиши мумкин...
— Шунақа денг? — баттар ўксидим мен.
Менинг аҳволимни сиз ўзингизча тушундингиз.
— Майли, хафа бўлманг, — дедингиз иккиланиброқ.
Назаримда, ҳамон ваҳимада эдингиз. — Кўрмади домла. Биз томонга қарамаётганди-ку!..
Мен ортиқ қололмасдим. Мазам қочганини баҳона
қилиб, уйга жўнадим. Сиз “кузатиб қўяман” деб ортимдан келаётганингизда,
чидолмай бақириб бердим: “Мени тинч қўйинг!” Сиз ҳайратга тушдингиз, аммо ҳеч
нима демадингиз. Мен эса, узр сўрашингизни, ёлворишингизни истагандим ўша вақт...
Минг афсус!.. Афсус!.. Ўша воқеа
(кимларнингдир наздида арзимас воқеа!) сабаб бўлдими ёки бошқа нарсами, кўнглимда
ғалати ўзгаришни пайқай
бошладим. Мен энди сизни қўрқоқликда айблардим, ожиз деб билардим сизни. Бир вақтлар
чексиз-чегарасиз туйилган муҳаббатингиз энди унчалик аҳамиятга эга эмасдай, қалбингиз
менга бегонадай туйила бошлади. Ўша домла бизни кўриб қолишидан, ўртамиздаги
сирдан биров воқиф бўлишидан қўрққанингиздан буён юрагимда бир нима, аниқроғи,
сизга бўлган эҳтиромим йўқолгандай эди. Йўқ, буткул эмас. Қисман... Аммо ана шу
ҳам мен учун, менинг юрагим учун улкан йўқотиш эди. Жудаям улкан!..
Оҳ, нега сиз мени севишингиздан
ийманардингиз? Нега одамларнинг гап-сўзидан чўчирдингиз? Нега ахир? Мен
муносабатларимиз самимий бўлишини, юракларимиздаги ҳис-туйғуларга ёлғон-яшиқ
аралашишини истамасдим. Муҳаббатимиз сирли, айни пайтда очиқ бўлишини хоҳлардим
жуда. Бироқ сиз... Сизнинг ўша биргина ҳаракатингиз барини йўққа чиқарди.
Эҳтимол, сиздан кечганим менинг хатоим,
бахтсизлигимдир... Балки, сиз ўшанда
ўзингизни йўқотиб қўйиб, нима қилишни билолмай қолгандирсиз... Балки, мени маломатлардан сақлашга урингандирсиз. Эҳтимол,
сизга ортиқ жафо қилгандирман... Энг катта гуноҳ ўзимдадир... Ахир нима бўлганда
ҳам, биз бир-биримизни севардик-ку! Бу ҳам бир бахт эди-ку! Мен ўз бахтимни ўз
ихтиёрим билан бой бердим. Ўзим айбдорман!..
Кун ботади...
Тонг отади...
Кунлар ўтаверади. Лаҳзалар кунга, кунлар
йилга, йиллар асрга менгзайди. Шу узун ҳаётимнинг охири кўринмаётгандек. Соғинч
қалбим торларини чертиб, маҳзун наво таратади. Соғинч... Сиз мендан олисдасиз,
мен сиздан. Наҳотки сизни соғинишим мумкин? Наҳотки?.. Мени кечиринг... Сиздан
воз кечсам-да, қўмсаётганим учун. Кечиринг...
Бу соғинч
туйғуси оғир...
(с)
Комила НОСИРОВА
2003 й.
Комментариев нет:
Отправить комментарий