Булут бўлиб тўкдим ёшимни,
Қўлингизга қалб қуёшимни –
Тутаяпман. Не учун араз?
Мен томонга қўймайсиз қадам,
Куйинмайсиз, мен куйганда ҳам.
Қадаҳимдан туганмас алам –
Ютаяпман. Не учун араз?
Ҳеч ўчмайди юракдаги чўғ,
Бу оловда омон қолиш йўқ.
Унут, дея урсангиз ҳам дўқ,
Кутаяпман. Не учун араз?
Йиғламайсиз энди бизни деб,
Олисларда қолган қизни деб.
Мен дунёдан фақат сизни деб –
Ўтаяпман. Не учун араз?
(c) Комила НОСИРОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий