пятница, 22 августа 2014 г.

Яримта йўтал


Подшо Афандини мот қилолмай армонда юрар эди. Ниҳоят, бир куни вазирларни тўплаб:
— Кимки Афандини мот қилса, унга мамлакатнинг ярим хирожини бераман, — деди.
Вазирлар уч кечаю уч кундуз кенгашиб, мот қилиш йўлини топишибди. Афандини подшонинг ҳузурига чақиришиб:

— Афанди, бизга яримта йўтал керак бўлиб қолди, ҳозир яримта йўталиб берасиз, — дейишибди.
Афанди ҳеч ўйлаб ўтирмасдан дастурхондаги ҳолва кесадиган пичоқни олиб тиғини оғзига қўйди-ю, қаттиқ йўталиб:
— Тақсирлар, хоҳласаларинг бу ёғини олинглар, хоҳласаларинг, у ёғини, — деди.

1 комментарий:

  1. Афандини мот қилиш осон, Ipone 6 таърифлаб бер деса бўлди, ҳеч нимани билмайди. :) Ёки интернетда блог яратиб бер мана шу Комила опаникига ўхшаш дейиш керак, боши айланиб қолади Афандижонни ...
    Тўғрими Комила опа?

    ОтветитьУдалить