Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир
мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма
ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр
тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини
кўрсатарди.
Қўрқиб кетган киши шаҳардан чиқиб кетишга ошиди,
лекин хиёбонда бир қарияга тўқнаш келди-да, чидолмай қичқирди:
— Сизлар махлуқсиз! Болаларингизни ўлдирасизми?
Қария унга бўйнидаги занжирга осилган китобчани кўрсатди
ва шундай деди:
—
Бизда болалар вояга етганда, унга шундай китобча берамиз. Ҳаётимизнинг
ҳақиқатдан бахтли ҳар лаҳзаси, дақиқаси ва соатини шу китобчага муҳрлаб
борамиз. Вафот этганимиздан сўнг бу лаҳзаларни ҳисоблаймиз. Шунда бизнинг
ҳақиқатда қанча умр кўрганимиз маълум бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий