Иймонсизлик шарм-ҳаёни, ахлоқ-одобни, меҳр-оқибатни унутишга олиб
келади. Инсон юрагида разолат уруғи илдиз отгач, бундай одам бу дунёни ҳам, у
дунёни ҳам унутади, унинг ўзи иймон нури билан эмас, ҳасад алангаси билан
ёнади. Разолат баданини чирмаб олган одамнинг умри қумга тўкилган сувдай
кечади.
Иймонсизларнинг ҳатда ўз феълига яраша қаршиликка учрамасликлари уларни
пировард оқибатдажаҳолат ботқоғига судраб кетади. Бундай кишиларнинг умр кўзи
эгаси кўчиб кетган ҳовлидай ҳувиллаб, одамлар меҳри ва садоқатидан маҳрум
бўлган қутирган итдай беҳаловат ўтади.
Одамлар орасида одамгарчиликдан, иймондан жудо бўлиб яшашдан ёмони йўқ.
Бундай шахсларни одамлар ҳурмат қилмайди, улардан ёввойи ҳайвондан қўрққандай
қўрқади, уларга раҳм-шафқат қилмайди, улардан нафратланади, улар билан
мулоқотдан ижирғаниб, ўзини олиб қочади.
Тилаб Маҳмудовнинг “Комиллик асрорлари” китобидан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий