пятница, 22 января 2016 г.

Икки дўст (ривоят)


Бир куни икки дўст баҳслашиб қолишди, улардан бири иккинчисининг бетига шапалоқ тортиб юборди. Озорланган оғриқни ҳис қилса-да, ҳеч нима демай қумга ёзди:
— Бугун энг яқин дўстим мени шапалоқлади.
Улар йўлда давом этишди, олдиларидан чиққан сувда чўмилмоқчи бўлишди. Шапалоқ еган йигитнинг чўкиб кетишига бир баҳя қолганда, дўсти қутқариб қолди.
У ўзига келгач, тошга шундай сўзларни ўйиб ёзди:
— Бугун энг яқин дўстим менинг ҳаётимни асраб қолди.
Шундай дўстини шапалоқлаб, кейин ҳаётини асраб қолган йигит сўради:
— Сени ранжитганимда, қумга ёздинг. Энди бўлса, тошга ёзяпсан. Нимага?
— Кимдир бизни ранжитганда, буни шамол ўчириб кетиши учун қумга ёзишимиз керак, — деб жавоб берди дўсти. — Лекин кимдир бизга яхшилик қилганда, буни тошга ўйиб ёзишимиз керак. Ҳеч қандай шамол ўчиролмаслиги учун.

Комментариев нет:

Отправить комментарий