понедельник, 4 января 2016 г.

Орзу қилишдан тўхтамаймиз

Кўпчилик янги йил тилакларини билдирганда, “янги орзу-умидлар билан” деган иборани ишлатади. Орзу-умидлар янгиланиши табиий, аммо энг катта орзулар ҳар йили янгиланавермайди, кўнгилда йиллаб, баъзан бир умр яшайди, гоҳида армонга айланади, изтиробга солади. Нима бўлганда ҳам, орзу-умидларимиз ҳеч қачон армонга айланмаслигини сўраймиз, уларни рўёбга чиқариш учун эса ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаймиз.
Аммо ҳаракат қилиш ҳар доим ҳам кифоя эмас. Ўша орзунинг рўёби насиб этиши ҳам керак. Насиб қилмаса... қанчалик уринманг, бефойда. Бироқ бу инсон орзусини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмаса ҳам бўлади, пешанасига битган бўлса, насиб қилади, дегани эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, инсон орзуларига эришиш учун ҳамиша ҳаракатда бўлиши ва орзу қилишдан тўхтамаслиги керак. Ахир нима насиб қилиши ё қилмаслигини аввалдан билолмаймиз-ку...

2 комментария:

  1. Албатта. Ҳадиси шарифда ҳам "Амаллар ниятга боғлиқ" дейилади. Яъники нимани ният қилсангиз, шунга эришасиз Аллоҳнинг марҳамати билан. Аввало орзу ва ниятлар пок ва эзгу бўлмоғи лозим.

    ОтветитьУдалить
  2. Орзунинг орзулигича қолиб кетиши ёмон. Аммо ҳаётда ҳамма орзуларга ҳам эришаверишнинг имкони йўқ(

    ОтветитьУдалить