Икки ака-ука бор эди. Акаси яхши ишлари билан машҳур
бўлган омадли инсон эди. Укаси эса жиноятчи эди. Суд олдидан журналистлар уканинг
йўлини тўсиб, савол беришди:
— Қандай қилиб жиноят йўлига кириб қолдинг?
— Менинг болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва
мени калтакларди. Бошқа яна ким ҳам бўлардим?
Бу пайтда бошқа журналистлар аканинг йўлини тўсиб,
савол беришди:
— Сиз ютуқларингиз билан машҳурсиз, қандай қилиб
буларнинг барига эришдингиз?
—
Менинг болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва мени калтакларди. Бошқа яна
ким ҳам бўлардим?
Комментариев нет:
Отправить комментарий