Танишлар ва дўстлар,
ҳамкасблар ва қариндошлар шундай савол бериб қолишади. “Ёки ёзмай
қўйдингизми?”, “Янги нарсалар йўқми?” дегувчилар ҳам бор. Бундай саволлар
кўнгилнинг бир четида тугилиб ётган режаларни ўйлаб, астагина хўрсиниб қўйишга
сабаб бўлади. Чунки ёзмай, ишламай қўйганим йўқ. Ишлаяпман, демак, компьютерда
ижодий ишлар йиғилаётган папка катталашмоқда.
Шеър, ҳикоялар бўлмаган тақдирда ҳам, китоб қилишга ярайдиган таржима ишларим бор. Бироқ китоб чиқариш, баъзилар ўйлагандек, фақат ёзишгагина боғлиқ жараён эмас. Бунинг учун ишлаб топган пулингизни жамғариб, ижоддан маълум муддат чалғишга, айнан китоб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланишга вақт ажратишга тўғри келади. Насиб қилса, бу ишнинг ҳам фурсати келар. Ҳар қалай, ишлаяпман, ижодий жараён давом этмоқда...

Тўғри китоб чиқариш осон эмас.
ОтветитьУдалитьАммо яна бир йўли бор. Яъни нашриётлар билан шартнома. Унга кўра сиз дейлик китобни электрон вариантини берасиз. Улар бу китобни чиқаришгач, ҳамма учун қўлма-қўл бўлишига кўзи етгач, ўзлари чиқаришади. Сиздан ҳеч қандай пул талаб қилишмайди. Ва шунга кўра китоб сотувидан тушган барча пулларни ҳам ўзлари олиб қолади.
Бунда фойда сиз учун китобингиз харажатларсиз чиқиб тарқалади, нашриёт учун эса фойда бу китоб сотувидан тушган пуллар бўлади. Хўш, бу вариант маҳқулми сизга?
"Давр-ПРЕСС" нашриёти шу усулда бир нечта инсонларни китобини чиқариб берганди.
Ҳа айтганча қачон китоб чиқарасиз? :))
УдалитьҲозирча режада таржима китоблар бор. Аммо фақат режада)). Ўз ижод намуналаримни эса... ўйлаб кўриш керак. Балки, ҳомий топилиб қолар?)))
Удалить