Шеър ёки ҳикоянгни, бадиангни ўқиб, шундай савол берувчилар топилади. Шеър севги ҳақида бўлса, “Бу шеър кимга аталган?” деб астойдил қизиқувчилар кўп. Бировнинг шахсий ҳаёти, кўнглидаги гаплари кўпчиликка қизиқ туюлади. “Ҳатто фалон ҳикоянгизнинг қаҳрамони ўзингиз, шекилли”, “Фалон шеърингизда мабодо мени назарда тутмаганмисиз?”, “Шундай туйғулар баёнига муносиб одам ким бўлди?” дейдиганлар бор.
Ана шундай жавоб бериш маҳол бўлган саволларни эшитганда, “Лирик қаҳрамон” деган шеър эсимга тушади. Ахир ҳар бир ҳикоянгиз ёки ҳар бир шеърингизнинг, ёзган ҳар бир асарингизнинг қаҳрамони ўзингиз бўлолмайсиз-ку. Мабодо қайсидир шеър ёки ҳикоянгизнинг қаҳрамони бўлган тақдирингизда ҳам, бу ҳақда танишу нотаниш одамларга, ҳатто сизнинг кўнглингиз билан бир чақалик иши йўқларга ҳам бу ҳақда ҳисоб бериб ўтирмайсиз-ку...
Комментариев нет:
Отправить комментарий