понедельник, 14 декабря 2015 г.

Ўқувчи қалбини ҳаяжонга солувчи ҳикоялар

Бир неча йил олдин ҳиндий тилини ўрганиш нияти кучли бўлган кезларда ҳинд ёзувчиларининг ҳикоялари жамланган китобни харид қилгандим. Ўшанда ҳикояларни ўқиб, ҳинд адабиёти ҳақида маълум бир тасаввурга эга бўлгандим. Вақт ўтиб ҳикояларни таржима қилиш истаги туғилди. Бир қанчасини аввалроқ таржима қилгандим, яқинда эса ҳикояларнинг ҳаммасини таржима қилишга қарор қилдим.
Ишдан сўнг вақт ажратиб, таржимага киришдим. Шукр, режалаштирилган иш битди. Бир-бирига ўхшамаган, ҳинд халқининг изтиробу қувончлари, муаммолари нозик бадиий дид ила тасвирланган бу ҳикоялар ўқувчи қалби ва тафаккурига таъсир қилмаслиги мумкин эмас. Хусусан, уларнинг айримлари менга қаттиқ таъсир қилди. “Бхагатрам”, “Пойабзал тозаловчи”, “Шарпа”, “Амритсар энди ортда”, “Она қалби”... Ҳар бир ҳикоя китобхон юрагини тўлқинлантириб, ҳаяжонга сола олади. Бадиий асарнинг кучи ҳам шунда: ўқувчи қалбига таъсир қила олишида...

2 комментария:

  1. Зўркууу. Ҳинд тилидан таржима қилдизми?
    Қани ана шу мазза қилиб ўқиб, таъсирланиб таржима қилган ҳикояларни қўйингчи блогга :) Сиз айтгандай юрагимизни тўлқинлантириб, ҳаяжонга солсин...

    ОтветитьУдалить
  2. Йўқ, ҳиндий тилидан эмас. Ҳозирча бу тил билан боғлиқ илмимиз фақат кичкина эртак ё соддароқ ҳикояларни таржима қилишга кифоя қилмоқда). Чуқурлаштириш керак билимни.
    Блогга жойлашга келсак... Бунинг ҳам мавриди келар)

    ОтветитьУдалить