четверг, 17 декабря 2015 г.

“Иқрорнома”ни ўқиш керак...

Бир китобхон дўстимиз блогга Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асарини жойлаштиришимни сўради. Унинг фикрича, ҳамма ҳам бу асар билан таниш эмас. Мушоҳадага, ўзини ва дунёни, ҳаётни англашга ундайдиган теран мазмунли бу асарни ҳамма ҳам ўқимагани аниқ, албатта.
Аммо “Иқрорнома”ни ўқиш истаги бўлган ҳар бир ўқувчи асарнинг электрон нусхасини интернетдан бир нечта сайт ва порталдан бемалол топиб, мутолаа қилиши мумкин. Шу боис уни бу блогга жойлашни жоиз деб ўйламайман. Фақат тавсия қилишим мумкин (ўқийдиган одам топиб ўқийди): Лев Толстойнинг бу асарини албатта ўқиш ва уқиш керак.

1 комментарий:

  1. Ҳа, "Иқрорнома" буюк асар. Гарчи ёзувчи рус бўлсада, ислом динида юқори илмга эга бўлган.

    Негадир ўзимизнинг Тоҳир Маликни шу Толстойга ўхшатаман(ижодини). "Ўзбекларнинг Толстойи" дегим келади Тоҳир Маликни. "Одамийлик мулки" асари эса шу "Иқрорнома" билан бир ўринда баҳоланади чамамда.

    ОтветитьУдалить