Бир
пайтлар шамол, сув ва ҳақиқат — учови дўст эди. Бир куни ҳақиқат ва сув
шамолдан сўради:
—
Дўстим, мана, сен жуда чаққонсан, бутун дунёни шиддат билан кезиб юрасан.
Айт-чи, керак бўлганингда сени қаердан топиш мумкин?
— Мени
тоғлар орасидан топасизлар, — деб жавоб берди шамол. — Агар у ердан
тополмасанглар, “тебранувчи терак” деб аталадиган катта терак ёнига боринглар,
мени ўша ердан топасизлар.