Бир неча кун аввал “Ҳамон ўша Элис” (“Still Alice”) фильмини кўрдим.
Қаттиқ таъсирландим. Ажойиб фильм. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омади кулган,
бахтиёр таниқли профессор аёлнинг сира кутилмаганда Альцгеймер касаллигига
чалиниши, оқибатда, шунча йиллар давомида эришганларини, яъники ҳаётини
аста-секин бой бериши, кун сайин умрининг ажралмас қисмига айланган
хотираларидан айрила бориши...
Бу даҳшат. Элиснинг бу касаллик ҳаётига қандай
таъсир қилгани ҳақида сўзлаган нутқи жуда таъсирли. Фильмни кўриш чоғида бу
хасталик одамни фақат хотирасидан айирибгина қолмай, жамиятдан, у ўрганган
ҳаётдан, оиласидан узиб қўйишини тушунасиз-у, даҳшатга тушасиз.
Биз, одатда, фақат моддий неъматларни ўткинчи деб ҳисоблаймиз, аммо
“Ҳамон ўша Элис”ни кўргач, маънавий бойликлар ҳам ўткинчи бўлиши мумкинлигини
англайсиз. Бир вақтлар лингвистика бўйича билими билан ҳаммани лол қолдирган
профессорнинг кун келиб ҳатто ой номларини ҳам тўғри ёзолмай қолишини... ҳатто
ўз қизининг исмини ҳам эслай олмаётганини кўргач... юрагингиз бир қалқиб
тушади...
Жулианна Мурнинг бир нечта фильмини кўрганман. У ҳамма фильмларида
бошқача. Қаҳрамонларини ҳис қилиб ўйнайди. Элис роли туфайли унга узоқ кутилган
“Оскар” насиб қилди. Ва тан олиш керак, Жулианна Мурнинг бу фильмдаги ижроси
мукофотга муносиб. У қаҳрамонининг ҳаёти билан яшагандек туюлади. У Альцгеймер
касаллигига чалинган аёлнинг ҳамма кечинмаю ташвишларини, муаммоларини қандай
бўлса, шундайлигича кўрсатиб бера олган.
Менимча, бу фильм ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди.
Қуйидаги суратларга аҳамият беринг.
Бирида Элиснинг оила даврасидаги бахтиёрлик чоғлари.
Бирида эса касалликка чалингандан кейинги кўриниши.
Комментариев нет:
Отправить комментарий