Интернетда кайфиятни
кўтариш, хуш кайфият сирлари ҳақида турли материаллар жуда кўп. Қайси бирида
қизиқарли хобби топиш тавсия этилса, бошқасида комедия кўриш, яна бирида эса
театру кўргазмаларга бориш маслаҳат берилади. Албатта, бу гапларнинг ҳаммасида
жон бор, маданий ҳордиқ чиқариш, одамнинг кўнглига ёқадиган иш билан шуғулланиш
кайфиятни кўтариш, доимо яхши кайфиятда бўлиш сирларидан бири эканлигини инкор
қилиб бўлмайди.
Бироқ кайфиятни кўтаришнинг энг маъқул ва самарали йўлларидан бири — атрофдаги одамларга меҳр улашиш, яхши кўрган, кўнгилга ёққан, гапи гапига тўғри келадиган инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш, дийдорлашиш бўлса керак. Шахсан мен учун шундай. Кўнглимга ёққан инсонлар билан дийдорлашсам, албатта кайфиятим кўтарилади, яшаш иштиёқи кучаяди. Илҳом оламан. Яна ёзгим кела бошлайди. Ҳадиси шарифда ҳам бежизга қариндошларни, яқинларни йўқлаб туриш зарурлиги кўп бора таъкидланмайди. Дийдор одамлар қалбидаги меҳрни мустаҳкамлайди. Ўткинчи бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, меҳр ва муҳаббат эса ҳар нарсадан азиз, ҳар нарсадан қимматли. Шундай экан, кайфиятингизни кўтариш, кўнглингизни эзаётган ҳасратлардан фориғ бўлишни, қалбингиз ором топишини истасангиз, яхши кўрган инсонларингизни йўқланг, қўлингиздан келганча яхшилик қилинг, ширин сўзингизни аяманг. Айниқса, ота-онангиздан. Улар ҳамиша сизнинг меҳру эътиборингизга муҳтожлигини унутманг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий