Бировнинг бирон айбини,
нотўғри ишини айтсангиз, “ҳар кимнинг гуноҳи ўзига”, “ўзи билади, у дунёда ўзи
жавоб беради” деб, оғзингизга уришади. Чиндан ҳам шундай, ҳар ким қилган
гуноҳи, айб иши учун ўзи жавоб беради (ҳар қалай, боқий дунёда ҳар ким гуноҳига
яраша жазо, эзгу амалларига яраша мукофот олиши аниқ). Атрофдагиларнинг нотўғри
иш қилаётганини кўриб, билиб туриб, индамаслик, “Менга нима, гуноҳи учун ўзи
жавоб беради” деб парво қилмаслик тўғримикин?
вторник, 26 июля 2016 г.
четверг, 21 июля 2016 г.
Миллий сериалларимиз қай даражада оммабоп?
Бундан
беш-олти йил аввал миллий теледастурлардан асосан хориж сериаллари ўрин
эгаллаган эди. Бироқ энди миллий сериалларимиз кўпайиб, ўзимизнинг ҳаётимиздан
олинган воқеаларни кўпроқ томоша қила бошладик. Баъзилари зўр иштиёқ билан
томоша қилинмоқда, баъзиларининг эса... аудиторияси у қадар катта эмас.
Сериалларимиз камчиликлардан холи деб бўлмайди. Аммо нима бўлганда ҳам,
изланишлар, уринишлар, янгиликлар ва ютуқлар бор.
среда, 13 июля 2016 г.
Шунчаки ўйлар...
Қалбингизга озор
берадиган одамлар ҳамиша топилади. Сиз ёмонлик қилмасангиз ҳам, қаттиқ
гапирмасангиз ҳам, истаб-истамаган ҳолда аччиқ-тизиқ гаплари, совуқ муомалалари
билан кўнглингизга тегишади. Шундай пайтларда ўкинасиз, хафа бўласиз, асабингиз
бузилади. Бироқ улар сизнинг хафа бўлишингизга, ҳеч қачон қайтиб тикланмайдиган
асабларингизни бузишингизга арзийдими?
Подписаться на:
Сообщения (Atom)