Биринчи қор ёғди. Ёғди-ю, эриб кетди... Изи ҳам қолмади.
Оппоқ қор парчалари зумда ерга сингиб, эриб кетди.
Юракдаги ғуборлар ҳам шундай йўқ бўлиб кетса эди.
Кўнгилдаги доғлар ҳам шундай изсиз йўқолса эди. Қолмаса эди заррача
изи.
Аммо менинг кўнглим бу қор парчалари сингари оқ эмас-да. Ғуборларга,
гардларга, армону дардларга, аламларга тўлиб кетган-да.