вторник, 28 апреля 2020 г.

Китоблар ҳақида фактлар (давоми)


* Ўрта асрларда Европада жамоат кутубхоналарида китоблар токчаларга занжир билан маҳкамланган. Бу занжирлар узун бўлиб, китобларни бемалол токчалардан олиб ўқиш мумкин эди, аммо кутубхонадан ташқарига олиб чиқиб бўлмасди. Бу амалиёт 18 асргача қўлланилган.  

Китоблар ҳақида фактлар


* Адабиётшуносларларнинг ҳисоблаб чиқишича, Шекспир асарларида “севги” сўзи 2259 марта тилга олинади, “нафрат” эса атиги – 229 марта.
* Дунёда энг кўп ўқиладиган китоблар рўйхатида учинчи ўринни “Узуклар ҳукмдори” эгаллаб турибди.
* Бастилияда фақат одамлар тутқун бўлмаган. Бир марта қамоққа Дидро ва Д`Аламбер тузган машҳур Француз энциклопедияси қамалган. Китобни дин ва жамоатчилик ахлоқига зиён етказишда айблашган.

понедельник, 13 апреля 2020 г.

Вақтдан унумли фойдаланинг!

Карантиндан, уйдалигингиздан унумли фойдаланинг. Ахир ҳозир ўтказаётган ҳеч бир соатингиз, дақиқангиз қайтиб келмайди. Нолишни, ҳасратни бас қилинг-да, фойдали ишлар билан машғул бўлинг. Аллоҳдан сўранг: бу бало тезроқ дунёмизни тарк этсин-у, қайтиб келмасин.